1

23-24 июнь кунлари виза муддатлари тугаган хорижликлар жаримага тортилмайди

ЖАМИЯТ 21.06.2016, 10:24
23-24 июнь кунлари виза муддатлари тугаган хорижликлар жаримага тортилмайди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги 2016-йилнинг 23-24-июн кунлари чет эл фуқароларининг кириш визаларида қайд этилган Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддатлари уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда тугаганда уларга нисбатан Ўзбекистоннинг тегишли органлари томонидан жарима ёки бошқа чоралар қўлланилмаслиги ҳақида ахборот берди..

Бундай қарор Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон аэропортларидан халқаро авиарейсларнинг келиш ва кетиш вақтларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳамда қўшни давлатлар билан чегаралардаги айрим ўтиш жойларида вақтинчалик чекловлар ўрнатилиши муносабати билан қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1