Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл Россияга қарши (3:0) Евро–2016 турнири “В” гуруҳи 3-турида голлардан бирига муаллифлик қилиб, ўзига хос натижани қайд этди.
“Реал” ярим ҳимоячиси гуруҳ босқичининг барча ўйинларида гол киритишга муваффақ бўлди. Аввалроқ у Словакия (2:1) ва Англияга (1:2) қарши ўйинларда гол киритганди.
Бунга қадар олти нафар футболчи бу ишни уддалаган - Мишел Платини (1984), Христо Стоичков (1996), Алан Ширер (1996), Саво Милошевич (2000), Милан Барош (2004) ва Руд ван Нистелрой (2004).





