АсосийJamiyat

21 майдан Тошкент – Батуми – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади

'21 майдан Тошкент – Батуми – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади'ning rasmi

Uzbekistan Airways компанияси Ўзбекистон ва Грузия ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш учун янги йўналишларни йўлга қўйишни давом этмоқда.

Маълум бўлишича, 21 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Батуми – Тошкент халқаро йўналиши бўйича мавсумий парвозларни амалга оширади. Тошкентдан курорт шаҳрига авиақатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Муҳим: Грузияга кириш учун эмланганлик ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини тақдим этишингиз керак. Акс ҳолда, 10 ва ундан катта ёшдаги йўловчилар ПЗР-тестининг манфий натижасини тақдим этишлари керак (амал қилиш муддати 72 соат).

    Бошқа янгиликлар