Хабарингиз бор, эртага 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
АОКАда ўтказилган брифингда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшод Усмоновнинг маълум қилишича, Шанба кунги умумхалқ ҳашарида иштирок этиш ихтиёрий, ходимларнинг 1 кунлик иш ҳақи фақатгина уларнинг розилиги билан ушлаб қолиниши мумкин.
Ҳашар давомида:
● 15 минг гектардан зиёд ер-майдонларни ободонлаштириш, 6 минг километрдан ортиқ ариқ ва зовурларни тозалаш;
● 1 миллион тупга яқин мевали ва манзарали кўчат ва 2 миллион тупдан зиёд гул кўчатини ўтқазиш;
● 5 мингга яқин оиланинг уйларини таъмирлаб бериш (бунинг учун фонд ҳисобидан салкам 1 миллиард сўм йўналтирилади);
● 9 мингдан зиёд эҳтиёжманд оила ва 3 мингга яқин якка-ёлғиз қарияга 3 миллард сўмга яқин моддий кўмак кўрсатиш режалаштирилмоқда.






