Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқарма берган маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 26 апрель куни содир бўлган. Янгиер шаҳар "Фазилат" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жанубий Мирзачўл" каналида 17 ёшли фуқаро Ў.Снинг белгиланмаган жойида чўмилаётган вақтида чўкиб кетган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари дарҳол етиб борган. Таъкидланишича, ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ томонидан қидирув ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тафсилотлар бўйича қўшимча ахборот берилади.






