АсосийSport

"У жуда касал, аммо ўлмаган". Райоланинг ёрдамчиси унинг ўлимини рад этди

'"У жуда касал, аммо ўлмаган". Райоланинг ёрдамчиси унинг ўлимини рад этди'ning rasmi

Мино Райоланинг ёрдамчиси унинг ўлими ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда "sports.ru" хабар бермоқда

Олдинроқ асли италиялик 54 ёшли голландиялик агент касалликдан сўнг вафот этгани хабар қилинганди. 2015 йилдан бери Райола билан бирга бўлган собиқ испаниялик футболчи Хосе Фортес Родригес: "У жуда касал, лекин ўлмаган", деди.

Минонинг ўлимини The Associated Press мухбири Даниэлла Матар ҳам рад этди: "Райоланинг агентлиги менга: "Буларнинг барчаси ёлғон, у ўлмаган" деди.

“Райоланинг ўлими ҳақидаги хабарлар нотўғри. Унинг аҳволи оғир”, деб ёзади ББC Спорт мухбири Саймон Стоун.

Маълумот учун: Райола Златан Ибрагимович, Пол Погба, Эрлинг Холанд, Жанлуиджи Доннарумма, Маттейс де Лигт, Марко Верратти, Генрих Мхитарян ва бошқа кўплаб футболчилардирнинг агентидир. 

    Бошқа янгиликлар