Тошкентда "Маtiz" русумли автомашина ҳайдовчиси хушёрликни йўқотиши оқибатида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа 29 апрель куни соат тахминан 10:00 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси 97 уй қаршисида, ҳайдовчи 1978 йилда туғилган Ю.Ф. “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 X 854 OB бўлган автомашинада ҳаракатланиб кетаётган вақтда, руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Натижада, транспорт воситасининг олди қисмида ёнғин содир бўлган. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






