АсосийJamiyat

Бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?

'Бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда одамлар орасида арафа куни деб эътироф этилмоқда. Бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?

Бухоро шаҳар Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Эркин Қудратовнинг ЎзАга маълумот беришича, арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга кун. Унинг бундай деб номланишига бир қанча сабаблар бор. 

  • Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун. Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳаво онамиз жаннатдан ер юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун. 
  • Арафа куни – Аллоҳ таоло руҳларни яратганида руҳлар бир-бирини таниган кун. 
  • Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун. 
  • Арафа куни – гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кун.

 

"– Бу кун ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Биз эса улардан биттаси билан кифояланамиз холос.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирор кун арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар» (Муслим ривояти).

Ана шу далиллардан келиб чиқиб айтамизки, қурбон ҳайитидан олдинги кун, яъни, Зулҳижжа ойининг 9-куни ҳақиқий арафа куни ҳисобланади. 
Лекин биз инсоф билан айтадиган бўлсак, пайшанба кунини ҳеч қачон сешанба демаймиз. Ёки Ражаб ойини Сафар ойи демаймиз. Шундай экан ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган маълумотларни айнан шу бугунга тегишли қилиб ўзлаштириб олишдан ўта-ўта эҳтиёт бўлмоғимиз зарур. Чунки бу шариат, дин. Шариат ва дин борасида гапирганда, одам ўта ҳушёр бўлмоғи талаб этилади. Ҳадисларни мисол келтиришда ҳам шу томонини ўйламоқ керак. Акс ҳолда, покиза, шаффоф, асрлар йўқотмай келган муқаддас динимизнинг аҳкомларига нуқсон етказиб қўйишимиз мумкин",– дейди Эркин Қудратов.

    Бошқа янгиликлар