Жорий йилнинг 7 майидан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Ўзбекистон ва Миср ҳудудлари ўртасидаги мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент – Шарм эл-Шайх – Тошкент” янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир бир марта, шанба кунлари амалга оширилади.
“Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин”, — дейилади хабарда.
02.05.2022 08:23
Тошкентдан Мисрга мунтазам авиқатновлар йўлга қўйилмоқда






