Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Чилига қарши (0:0, 2:4 пенальти) Америка Кубоги–2016 мусобақаси финалидан сўнг термадаги фаолиятига якун ясаши ҳақида айтиб ўтди.
“Термада мен учун барчаси тугади. Бу менинг қарорим”, – деди 29 ёшли ҳужумчи.
Месси Чилига қарши финалда пеналтини ноаниқ амалга оширди ва бу ҳам якуний натижага таъсир ўтказди.
Аргентина сўнгги уч финалнинг барчасида мағлубиятга учрамоқда. ЖЧ–2014 финалида Аргентина 0:1 ҳисобида Германияга ютқазганди. Ўтган йилги ва бу йилги Америка Кубогида Аргентина ва Месси пенальтилар сериясида мағлубиятга учради.
15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...07.05.2022, 09:03
Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...14.01.2022, 22:06
"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси келаси ҳафтада умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Қайд этилишича, Месси 15 январь куни "Брест"га қарши ўйинда...02.01.2022, 18:42
"ПСЖ" жамоаси бир қатор футболчилари хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.Маълум бўлишича, Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битумазаланинг...