Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бу ҳақда Олий ва ўрта таълим вазирлиги маълум қилди.
️2022-2023 ўқув йилидан эътиборан магистратура босқичида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджетидан тўлаб берилади;
️2022-2023 ўқув йилидан бошлаб базавий контракт асосида ўқишга кирган хотин-қизларга контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади;
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб докторантурага хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади;
Хотин-қизлар учун ажратиладиган грантлар сони келгуси йилларда 3 бараварга оширилиб, 6 мингтага етказилади;
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчиларнинг 44 фоизини аёллар ташкил этади.






