АсосийJamiyat

Мир-Акбар Раҳманкулов Президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

'Мир-Акбар Раҳманкулов Президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. 

Мазкур тайинлов давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ амалга оширилди. Президент матбуот котиби бу ҳақда хабардор қилмоқда.

Маълумот учун, Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов 1952 йилнинг 5 октябрь санасида Тошкентда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг юридик факултетини тамомлаган.

    Бошқа янгиликлар