АсосийJamiyat

Ярим тунда Узун туманига келган сув тошқини аҳоли хонадонларини босди

'Ярим тунда Узун туманига келган сув тошқини аҳоли хонадонларини босди'ning rasmi

Кеча, 5 май куни соат 23:00 да Сурхондарё вилояти Узун туманида тоғ ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида сул ва сув тошқини кузатилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, туманнинг “Мустақилликнинг 22 йиллиги” МФЙ “Тоштепа” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ўрта ариқ” каналида сув миқдори меъёридан ошиб кетиши натижада каналдан тошиб, унга яқин жойлашган 40 га яқин аҳоли уйлари, томорқалари ва “Деҳқон” маҳалласида 15 та аҳоли томорқаларига кирган. 

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Тоштепа” қишлоғидаги 40 та хонадондан 230 дан ортиқ фуқаролар вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, Ички ишлар, Миллий Гвардия ҳамда вилоят Ҳокимияти масъул ходимлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган 19-сонли умумтаълим мактабига вақтинчалик кўчириб ўтказилди.

Ҳодиса оқибатида аҳолини тан жароҳат олиши ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушмади. Вазият тўлиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида.

Воқеа жойида хонадонма-хонадон юриб, ҳолатнинг кўлами ва талофатларни аниқлаш, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар