АсосийJamiyat

12 нафар судья интизомий жазога тортилди. Улар орасида Олий суд судьяси ҳам бор.

'12 нафар судья интизомий жазога тортилди. Улар орасида Олий суд судьяси ҳам бор.'ning rasmi

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилган судьялар ҳақида расмий ахборот берди.

Унга кўра, 

 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси  Б.  Исрайлов;

Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А. Мадаминов;  

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг раиси Ш. Мирзакаримов;

Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси А. Авезов;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг раиси Ш. Холиқов;  

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича  Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;

Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси  Ғ. Матякубов;

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Р. Бобажанов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Ш. Холжигитов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлри бўйича Янгийўл туманлараро судининг раиси Ш. Хайдаров;

Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси М. Махмудов;

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича  Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев интизомий жазога тортилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар