Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида бир неча кун фарқ билан жиддий аномалияли икки гўдак дунёга келди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Ақтўбе шаҳар туғруқхоналаридан бирида 23 июнь куни тўрт оёқли бола дунёга келган бўлса, 27 июнь куни бошқа касалхонада туташпанжали бола туғилди. Тиббиётда “туташпанжа” деб қўл ва оёқ бармоқлари бир-бирига қўшилиб, туташиб кетганлик тушунилади. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу патология бола учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди, келажакда бу камчиликдан жарроҳлик йўлисиз ҳам қутулиши мумкин.
Тўрт оёқли боланинг ҳаёти эса хавф остида. У соғлом онадан ўз муддатида туғилган, бола эгизакларнинг бири бўлган, аёл ҳомиладорлик пайтида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб турган. Бундан ташқари боланинг юрак қон-томир тизимида ҳам патология мавжуд. Унинг ортиқча оёғи ичак фаолиятига ҳам халақит қилади. Ҳозирча чақалоқ илк жарроҳлик операциясини бошидан кечирди, шифокорлар томонидан келажакда яна бир неча операцияларни ўтказиш кўзда тутилган. Чақалоқ айни пайтда жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Илгари вилоятда бундай ғайритабиий ҳодиса учрамаган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳолатга инфекция, камқонлик, ҳомиладорлик вақтида онанинг турли дори-дармонларни қабул қилиши ва экология ҳам сабаб бўлиши мумкин.
12.07.2017, 12:30
Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...12.07.2017, 11:19
Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...12.07.2017, 09:53
Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...11.07.2017, 14:32
Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...