АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

'Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди'ning rasmi

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида 382,3 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.  

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 % га ошгани айтилади.

2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми қуйидагича:

—  Январда – 97,8 минг тонна;

—  февралда – 98,2 минг тонна;

—  мартда – 92,6 минг тонна;

—  апрелда – 93,7 минг тонна.

    Бошқа янгиликлар