Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 133,7 км. масофага сув тармоғи ишга туширилди.
Шунинг билан биргаликда, сув тармоғи қурилишида жами 206 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.
Сув тармоғини ишга туширишда ўзлаштирилган инвестициялар таркиби:
- Республика бюджети - 2,6 %
- Аҳоли маблағи - 1,4 %
- Хорижий маблағлар - 20,5 %
- Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси - 67,4 %
- Бошқа манбалар - 8,1 %






