АсосийSport

Роналду: Португалия кутилмаган ишни амалга оширди

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Польшага қарши (1:1, п.с. 5:3) чорак финалда эришилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Бугун биз ҳақли равишда зафар қучдик. Мен гол ура олмаган бўлсам-да, Санчеш гол урди. Мен эса майдонда бор кучимни бериб ҳаракат қиляпман. Кўпчилик Португалия бу қадар узоққа чиқади деб ўйламаганди. Аммо биз ярим финалдамиз ва рақибимизни кутиб ўтирибмиз. 

Пенальти бу доим лоторея. Умуман олганда Португалия анча яхши ўйнади, кўп вазиятларга эга бўлди. Бироқ яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик”, – деди Роналду. 

Ярим финалда Португалия терма жамоаси Франция – Исландия ўйини ғолиби билан куч синашади.

Бошқа янгиликлар