АсосийJamiyat

Қорақалпоғистон ДСБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг жинояти бўйича расмий маълумот берилди

'Қорақалпоғистон ДСБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг жинояти бўйича расмий маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  “Қорақалпоғистон ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳудудий ДСИ бошлиқларидан пул олганлиги, давлат ва жамият манфаатларига 31,5 млрд сўм зарар етказилишига сабабчи бўлганлиги, прокуратура тақдимномасига кўра унга нисбатан интизомий чора кўрилиши белгиланганлиги” ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумот тақдим этди

Келтирилишича, судланувчи Ю.С.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, суднинг 18.04.2022 йилги хукмига кўра Ю.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган. 

Унга ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил 6 ой муддатга Солиқ органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақисининг 20 % давлат даромадига ушлаш йўли билан 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар