АсосийJamiyat

Тошкентдаги “Самарқанд дарвоза” атрофида автомобиллар ҳаракати чекланмоқда

'Тошкентдаги “Самарқанд дарвоза” атрофида автомобиллар ҳаракати чекланмоқда'ning rasmi

 

Тошкентнинг Самарқанд дарвоза ва Қоратош кўчалари кесишмасидаги чорраҳада йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, 21 майдан бошлаб мазкур чорраҳа ва унга олиб келувчи Самарқанд дарвоза, Кўкча давоза, Қоратош кўчаларида босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

“Иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар