АсосийJamiyat

Жиззахда «ЗИЛ» ва Nexia-3 иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир нафар йўловчи ҳалок бўлди

'Жиззахда «ЗИЛ» ва Nexia-3 иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир нафар йўловчи ҳалок бўлди'ning rasmi

19 май куни соат 16:30 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган Жиззах—Пахтакор—Дўстлик—Гагарин—4Р-35 автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 Жиззах—Гагарин йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганида шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «ЗИЛ-130» юк автомашинасига урилиши натижасида ЙТҲ содир этган.

Авария оқибатида Nexia-3 салонида бўлган йўловчи турли тан жароҳатлари олган, кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси юк автомобили чапга манёврни амалга ошираётган вақтда орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 унинг орта кузов қисмига келиб урилган.

«Nexia автомобилининг тормоз изи салкам 45 метрни ташкил этмоқда, бу эса транспорт воситасининг тезлиги ўта юқори бўлганидан далолат беради», — дейди вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очилов.

    Бошқа янгиликлар