АсосийСпорт

“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

“Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

'“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

Клуб уни яна узоқ муддатга сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Daily Mail’нинг хабар беришича, Фоденнинг ҳозирги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. “Сити” айни пайтда Родри билан музокараларни унинг жароҳати туфайли вақтинча тўхтатган.

Шунингдек, ёзда шартномаси якунланадиган Жон Стоунс билан келишувни узайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда, аммо футболчининг жароҳатга мойиллиги клубни иккилантирмоқда.

Фоден — “Сити” академияси тарбияланувчиси. 25 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда 14 та учрашувда 4 гол ва 3 ассист қайд этган. Унинг бозор қиймати Transfermarkt томонидан 80 миллион евро деб баҳоланган.

    Бошқа янгиликлар