АсосийJamiyat

Уйга муҳтож фуқаронинг мурожаати қонун доирасида кўрилиши учун Омбудсман аралашиши шартми?

'Уйга муҳтож фуқаронинг мурожаати қонун доирасида кўрилиши учун Омбудсман аралашиши шартми?'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот котибининг маълум қилишича, Тошкент шаҳридан 2-гуруҳ ногирони, Чернобиль АЭС қатнашчиси бўлган фуқаро М.Н. имтиёзли асосда уй-жой олиш бўйича мурожаати тегишли органлар томонидан қонун доирасида кўриб чиқилмаётгани бўйича мурожаат қилган.

Маълум қилинишича, мурожаатчи оила аъзолари билан ноқулай шароитда яшаб келган. Қонунчилик нормаларида Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга пул компенсациялари ва имтиёзлар назарда тутилган бўлишига қарамай, унинг уй-жой харид қилиш бўйича субсидия ажратиш ҳақидаги мурожаати ижобий ҳал этилмаган.      

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши натижасида фуқаронинг шу масалада бир неча йилдан буён тегишли идораларга мурожаат қилаётгани ҳамда унинг мурожаатини кўриб чиқишда тегишли норматив ҳужжатлар меъёрларига тўлиқ амал қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди.

Қайд этилишича, фуқаро мурожаатини қонунчилик асосида кўриб чиқиш бўйича тегишли давлат идораларига омбудсман томонидан мурожаат қилинган ва натижада 2-гуруҳ ногирони, Чернобиль АЭС қатнашчиси бўлган фуқаро М.Н.га уй-жой харид қилиши учун субсидия ажратилган.

    Бошқа янгиликлар