АсосийJamiyat

Кучли ёғингарчилик оқибатида Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди (видео)

'Кучли ёғингарчилик оқибатида Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди (видео)'ning rasmi

Кучли ёмғир ёғиши оқибатида 22 май куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Косонсой туманига сел келди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабарда айтилишича, туман ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор гуруҳи селни аҳоли ва экин ерларига зиён етказмаслигини назорат қилиб туришган ва беталафот ўтиб кетишига эришилган.  

Ҳозирда сой қирғоқлари яна бир бор кўздан кечирилмоқда. Сел келиш хавфини олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари шай ҳолатда турибди.

Шунингдек, кучли ёғингарчиликлар сабаб Чуст туманидаги айрим хонадонларга сел сувлари кириб борган.

    Бошқа янгиликлар