1

Оч қоринга еб бўлмайдиган 8 маҳсулот

САЛОМАТЛИК 01.07.2016, 14:19
Теглар: Саломатлик
Оч қоринга еб бўлмайдиган 8 маҳсулот

Қорин очиққанида дастурхонга қўйилган жамики ноз-неъматларни паққос туширгимиз келади. Аммо бу ишимиз ошқозонимизга оғирлик қилиши ҳақида сира ўйламаймиз. Йўқ, ўйлаймиз, фақат сал кейинроқ, оғриқ ёки бирор безовталик келиб чиққанида. Бундай бўлмаслиги учун эса оч қоринга ейилмайдиган маҳсулотлар билан танишиб олсангиз, зарар қилмайди. Бу борада олий тоифали шифокор-терапевт Нодира ҲАМРОЕВАнинг фикрлари билан қизиқдик .  

БАНАН 
Мевалар ҳазм фаолиятини яхшилайди, деймиз-у, аммо мевадан меванинг фарқи бор-да. Масалан, таркибида магний кўп бўлган бананни оч қоринга ейиш тавсия этилмайди. Йўқса, магний ва кальций мувозанати бузилиши мумкин. Бу эса юрак қон-томир тизими фаолиятида турли  ўзгаришларни келтириб чиқаради. 

ЦИТРУС МЕВАЛАР
Ёз жазирамасида кўчадан кирган заҳотингиз муздек цитрус меваларга ихтиёр берасизу, чанқоғингизни қондирасиз. Аслида эса ошқозонингизнинг газ ва кислоталар билан тўлгани қолади, холос. Айниқса, цитрус мева шарбатлари меъда деворларини қаттиқ таъсирлантиради. Натижада ферментлар таъсирланиши юз бериб, турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Бу ҳолат аёлларда ҳайз циклининг ўзгаришини ҳам сабаб бўлади. 

ДЎЛАНА 
Кўп миқдордаги органик  моддалар ва лимон кислотаси ошқозон суюқлигининг фаол ажралишига олиб келади. Оч қоринга меъда шираси шусиз ҳам кўп ажралади. Дўлана эса ушбу ҳолатни янада жадаллаштириши мумкин. 

ЙОГУРТ 
Диетологлар тавсияси: йогуртни оч қоринга истеъмол қилманг. Ушбу маҳсулот нонуштадан сўнг ёки уйқуга ётишдан олдин ейилса, ҳазм фаолиятини яхшилайди. Оч қоринга эса фойдали ҳусусиятини йўқотади. 

КАРТОШКА
Қовурилган картошка фри, картошкали қуймоқ ёки яна бошқа егуликлар албатта, мазали. Бироқ таомланишни булар билан бошламанг. Картошка таркибида ошловчи моддалар ва пектин бўлиб, ошқозон ширасининг ажралишини фаоллаштиради. Шира меъёридан кўп ажралганида эса ошқозонда оғирлик сезилади. 

ХУРМО 
Тўйимли ва оғизга хуш ёқувчи таъмли хурмо билан тамадди қилишни бошлайсиз. Аммо бир нарсани унутманг: хурмо таркибида ҳам ҳудди картошка каби моддалар, ошловчи кислота ва пектин бор. Бўш ошқозонга ейилганида, яхши ҳазм бўлмай, гелга ўхшаш кўринишга келади. Бу эса ўз навбатида тошга айланиши мумкин. 

ПОМИДОР 
Иссиқ кунларда помидор қўшилган сабзавотли салатлар жоннинг роҳати. Аммо 2-3 соатдан бери ҳеч нима истеъмол қилинмаган бўлса, тамаддини салат билан бошлаш мумкин эмас. Чунки помидорда ҳам пектин моддаси бор. Яхши ҳазм бўлмаганида ошқозонда оғриқ пайдо қилади. 

ШАКАР 
Кўпчилик аввал ширин чойдан хўплаб, сўнг бирор нима тамадди қилади. Бу нотўғри! Шакар жуда тез сингиш ҳусусиятига эга. Бўш ошқзонга тушганида тезда «йўли» ни топиб олади. Қарабсизки, организмингиз қондаги инсулин миқдори назоратини қўлдан чиқаради. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мунтазам оч қоринга ширин чой ичилиши кўз нурига ҳам таъсир этади. 

САРИМСОҚ 
Иштаҳани яхшилайди, дея эътироф қилинса-да, оч қоринга саримсоқни танламанг. Бу полиз экини таркибидаги аллицин моддаси ошқозон деворларини қаттиқ таъсирлантиради. Тез-тез такрорланиши эса гастроспазмага олиб келиши мумкин. 

Жуда очиққан бўлсангиз ҳам иштаҳангизни назорат қилишга ҳаракат қилинг. Қориннинг ғамини еяпман дея, ошқозоннинг ташвишига тушиб қолманг тағин.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1