АсосийJamiyat

Самарқандда ИИБ ходимларининг сайёҳларга электрошокер ишлатганлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди

'Самарқандда ИИБ ходимларининг сайёҳларга электрошокер ишлатганлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Аввалроқ жорий йилнинг 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари сайёҳларга электрошокер ишлатганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабар юзасидан Самарқанд вилоят туризм бошқармаси изоҳ берди. Унга кўра, мазкур ҳолат ИИБ ва бошқа ташкилотлар томонидан батафсил, атрофлича ўрганилмоқда. Натижаси ОАВларда эълон қилинади. 

Шунингдек, хабарда келаётган ҳар бир туристнинг хавфсизлигини таъминлаш шартлиги ва айбдорларга тегишли равишда албатта чора кўрилиши ҳам айтиб ўтилган.

    Бошқа янгиликлар