Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи Ш.Г. бошқа бир фуқаро Ж.га жами 2 500 АҚШ долларини 28 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






