1

Самарқандда 3 ўғил эгизак туғилди

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 17:27
Самарқандда 3 ўғил эгизак туғилди

Жорий йилнинг 19 май куни Самарқанд вилоят перинатал марказида 3 эгизак дунёга келди.  Бу ҳақда darakchi.uz га вилоят Адлия бошқармаси маълум қилди.

Иштихон туманининг “Шеҳлар” маҳалласида яшовчи 30 ёшли Ҳадича Водитова  бирваракайига 3 эгизак фарзандларни дунёга келтирди. Эгизакларнинг туғилиши 25 май куни Иштихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан қайд қилиниб, туғилганлик гувоҳномалари топширилди.  

Маълум бўлишича, оиланинг 2020 йилда туғилган бир нафар ўғил фарзанди ҳам бор.  

Таъкидланишича, туғруқ амалиёти кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган. Эгизакларнинг каттаси 2 килограмм, иккинчиси 1,8 килограмм ва учинчиси 1,9 килограмм вазн билан туғилган бўлиб, уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган.  

Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болалар ҳали ҳам вилоят перинатал марказида шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг якунида  ушбу туманнинг "Қулчора" қишлоғида яшовчи Жамшед Ўсаров оиласида ҳам уч эгизак ўғил дунёга келган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1