АсосийJamiyat

Иссиқ, шамол, чанг-тўзон... Бугун Ўзбекистонда қандай ҳаво бўлиши "прогноз" қилинди

'Иссиқ, шамол, чанг-тўзон... Бугун Ўзбекистонда қандай ҳаво бўлиши "прогноз" қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 26 май кундуз куни республика ҳудуди бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 33-35° гача исиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ҳам мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар