Мирзо Улуғбек туманида Мустақиллик шоҳ ва Сайрам кўчалари кесишмасидаги пиёдалар ўтиш жойига тегишли белги ўрнатилди, деб хабар бермоқда ЙҲХБ.
Ижтимоий тармоқда пойтахтдаги Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ ва Сайрам кўчалари кесишмасидаги пиёдалар ўтиш жойига 5.16.2 йўл белгиси нотўғри ўрнатилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди.
Хабар Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур кесишмада ўрнатилган 5.16.2 йўл белгиси 5.16.1 белгига алмаштирилди.






