АсосийJamiyat

Энергетика вазирлиги электр энергияси учун ошириладиган нархлар ҳақидаги хабарларни рад этди

'Энергетика вазирлиги электр энергияси учун ошириладиган нархлар ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўловлар амалга оширилади, деган мазмунда хабарлар тарқалган эди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг расмий муносабатида ушбу хабарлар мутлақо ёлғон эканлиги маълум қилинди. 

Вазирлик истеъмолчилардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслиуни сўрамоқда.

Қўшимча қилинишича, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.

 

    Бошқа янгиликлар