АсосийJamiyat

Тошкентлик ҳайдовчилардан автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик сўралмоқда

'Тошкентлик ҳайдовчилардан автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик сўралмоқда'ning rasmi

Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.  Шу сабаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймасликни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан  (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.

Шунингдек, мурожаатингизни Xalq Nazorati (https://xalqnazorati.uz/ru/) портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.

 

    Бошқа янгиликлар