1

Қўқонда белбоғли кураш бўйича Президент соврини учун жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

СПОРТ 27.05.2022, 17:40
Қўқонда белбоғли кураш бўйича Президент соврини учун жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

Мусобақа Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди, дея ёзмоқда Бош прокуратура Ахборот хизмати.

Унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 182 нафар энг кучли ёш спортчилар қатнашди.

Чемпионатда ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Натижаларга кўра, умумжамоа сифатида Ўзбекистон 1-ўринни, Тожикистон 2-ўринни ҳамда Қирғизистон 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Фарғона вилоятимиз спортчилари ҳам иштирок этиб, жами 18 та медални қўлга киритишди.

Жаҳон чемпионати баҳслари якунлангач, ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 5 млн. сўм, иккинчи ўринга эга бўлган спортчиларга 3 млн. сўм, иккита учинчи ўринни эгаллаган полвонларга 2 млн. сўмдан пул мукофотлари ҳамда диплом ва медаллар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1