АсосийJinoyat

Тошкентда бензин савдоси билан боғлиқ жиноят cодир этилди

'Тошкентда бензин савдоси билан боғлиқ жиноят cодир этилди'ning rasmi

Ўзбекистон бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мазкур жиноят тафсилотларини очиқлади.

Қайд этилишича, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида фирибгарлар тадбиркорга “Аi-80” маркали ёқилғини арзон нархларда олиб беришни ваъда қилади. Шу боис, улар тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда қўлга олинган.

Тадбир давомида фуқаро Ж.Н. ва бошқалар “E” МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унга арзон нархларда “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини олиб беришни ваъда қилишиб, тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини “A.I.” МЧЖ  ҳисоб рақамига ўтказиб олишига эришиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар