Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолгани сабаб унинг ҳолидан хабар олиш бўйича топшириқ берганди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда фермернинг бетоблиги сабаб вафот этгани айтилган ёлғон маълумотлар ҳам тарқалган эди. Вилоят ҳокимлиги унинг шифохонада даволанаётгани, умумий саломатлиги оғирлиги, у кислород аппаратига уланмаганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Муротова Лола Неъматовна 1958 йил Олтиариқ туманида туғилган.






