1

Таниқли фарғоналик фермер аёл Лола Муротова вафот этган ҳақида хабар тарқалди. Расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 21.05.2022, 11:12
Таниқли фарғоналик фермер аёл Лола Муротова вафот этган ҳақида хабар тарқалди. Расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг вафот этганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати томонидан маълумот тақдим этилди.

Лола Муротова айни пайтда вилоят шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида оғир стабил аҳволда бўлиб, Республикамизнинг тажрибали шифокорлари томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

"Ижтимоий тармоқ фаолларидан нотўғри хабарлар тарқатмасликни сўраб, Лолахон опага Аллоҳдан шифо сўраймиз", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Лола Муротованинг бетоб бўлиб қолгани ҳақида хабар қилган эди. Давлат раҳбари Фарғонага ташрифи чоғида фермер аёлнинг бетоблигидан қайғуда эканини билдирган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1