АсосийJamiyat

Жиззахда бўри болаларини 200 АҚШ долларидан сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

'Жиззахда бўри болаларини 200 АҚШ долларидан сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззахда бўри болалари 200 АҚШ долларидан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Бахмал туманидаги "Ўсмат" ШФЙда истиқомат қилувчи Т.Х.исмли ва Бахмал туманидаги "Новқа" МФЙда яшовчи Ж.М. исмли фуқаро 3 та бўри боласини ушлаб, уларни сотиш бўйича ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлашган.

Тезкор назорат рейд тадбирида фуқаро Х.Т.нинг ўзига тегишли бўлган автомашина юкхонасида 3 та бўри боласи борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан жарима қўлланилди. Маълумот учун мазкур моддада фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима қайд этилган.

Айни вақтда бўри болалари экологлар томонидан парвариш қилинмоқда. Об-ҳавонинг қулай бўлган вақтида уларни ушланган жойига олиб бориб, табиат қўйнига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида яна қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар