АсосийЖАМИЯТ

"Қувонч дўкони", муз шоуси, касблар станцияси... Тошкентда "Миллий қўғирчоқлар" ва "Мўжизалар карвони" фестиваллари қандай ўтказилди? (фото)

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Наврўз боғида...

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Наврўз боғида "Миллий қўғирчоқлар фестивали" бўлиб ўтди. 

Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Социал туризм ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган тантанали тадбирда "darakchi.uz" мухбири ҳам бевосита иштирок этди.

Фестивалда 100 нафар алоҳида эҳтиёжли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирлари, маданий дастурлар ва кўнгилочар томошалар ташкил этилди.

"Миллий қўғирчоқлар фестивали" доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунарманд усталар иштирокида "Қўғирчоқлар байрами" номи остида кўргазма-ярмаркалари ташкил этилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан пойтахтимизда "Мўжизалар карвони" фестивали ҳам ўтказилади.  

"Мўжизалар карвони" фестивали доирасида Ўзбекистоннинг фигурали учиш бўйича ёшлар терма жамоаси иштирокида "Мўжизалар карвони" муз шоуси, "Қувонч дўкони" акцияси ўтказилди, унда хоҳловчилар китобларини ва юмшоқ ўйинчоқларни эҳтиёжмандларга ҳадя қилишди.  

Бундан ташқари болаларни касблар билан таништириш учун турли касбларга оид станциялар ташкил этилди.  

Бошқа янгиликлар