1

Қош-қовоқларни “торттириш” хавфли эмасми? Айни пайтда урфга кирган масалага ССВ ойдинлик киритди

САЛОМАТЛИК 04.06.2022, 09:44
Қош-қовоқларни “торттириш” хавфли эмасми? Айни пайтда урфга кирган масалага ССВ ойдинлик киритди

ССВ матбуот хизмати Тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дерматокосметология бўлими мудири Бобур Тоировнинг қош-қовоқни тортириш борасидаги тавсия ва маълумотларини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, Тиббиётда блефаропластика номи билан аталувчи амалиёт натижасида қовоқлардаги шишларни кетказиш, кўз ости қопчаларини бартараф этиш ва кўз атрофидаги терини таранглаштириш (майда ажинларни йўқотиш)га эришиш мумкин. Мазкур амалиёт нафақат аёллар, балки эркакларда ҳам ўтказилиб, хавфсиз ва қисқа фурсатда бажарилади.  

Бунда бемор маҳаллий анестезия усулида 30 дақиқадан бир соатгача операция хонасида бўлади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг уч-тўрт кун ўтгач, кесимдаги чок иплари олиб ташланади.  

Амалиётнинг бирламчи натижаси бир ойдан кейин маълум бўлади. Операциядан 5 кун ўтиб, декоратив косметика воситаларидан фойдаланиш мумкин.

Блефорапластика қандли диабет, қон билан боғлиқ хасталиклар ёки юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлганида ўтказилмайди.  

Шунингдек, амалиёт махсус ихтисослаштирилган марказларда ёки клиникаларда бажарилмаса, дейлик, гўзаллик салонида амалга оширилса, ижобий натижа кафолатланмайди, бундай қилиш бемор учун хатарли бўлиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1