АсосийСпорт

Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Учрашувда  Каннаваро йиғинга чақирилган футболчилар ҳақида ҳам фикр билдирди.

'Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди'ning rasmi

Эртага, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўйин олдидан МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фабио Каннавро матбуот анжуманида ҳар бир учрашув қийин бўлишини, шу сабаб доимо футболчиларга ҳатокки ўртоқлик учрашувларида максимал тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, у йиғинга чақирилган футболчилар ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Бу футболчилар мен томонимдан чақирилмаган бўлса-да, ҳозирда энг яхши ҳолатдаги ўйинчилар шу ерда”, дейди мураббий.

Каннаваро йиғинга жалб этилган икки футболчи унинг таклифи эканлигини яширмади.

“Барча учрашувларни кўриб чиқдим ва Турғунбоев ва Эшмуродовни таркибга чақириш кераклигини айтдим. Терма жамоа ҳар бир футболчилар орзуси. Афсуски, таркибда икки нафар футболчимиз ҳам жароҳат олди”, дейди у.

Терма жамоа мураббийи тактик услублар ҳақида гапирар экан уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш ҳимоявий кўринса-да, аслида ҳужум бошлашда тезкорликка эришишга имкон беришини айтиб ўтди.

“Тимур Кападзе билан биргаликда иш олиб боряпмиз, ўйин фалсафаларимиз ўхшаш. У ўзбек футболи улкан тажрибага эга. Менда маҳаллий мутахассис билан ишлаш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Балки штабга яна бошқа маҳаллий мутахассисларни ҳам жалб этишимиз мумкин”, дейди Каннаваро.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.

    'ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 23:15

    ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ 1/16 финал босқичида Хорватияни мусобақадан чиқариб юборди.

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 09:57

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади

    Ўйин Ўзбекистон вақти билан 20:45 да бошланади.

    'Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 18:18

    Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди

    Олимпиада чемпионининг тестида тақиқланган модда аниқланди.

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 11:18

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради

    Ушбу учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да бошланади.

    '“Галатасарай” футболчиси пул тикиш можароси сабаб терма жамоадан четлатилди'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 10:43

    “Галатасарай” футболчиси пул тикиш можароси сабаб терма жамоадан четлатилди

    Туркияда футболчилар орасидаги ноқонуний пул тикиш бўйича кенг қамровли тергов давом этмоқда.