АсосийJamiyat

Самарқандда озиқ-овқат дўконлари ёниб кетди

'Самарқандда озиқ-овқат дўконлари ёниб кетди'ning rasmi

Ҳодиса бугун, 20:21да Нарпай тумани "Сари бозорʼʼ МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида юз берган. 

Бу ҳақда туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Унга кўра, воқеа жойига жами 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Улар соат 20:35да етиб борган ва олов билан қуршалган ҳудуд қарийб 2 соат давомида ўчирилган.

Дастлабки маълумотга асосан, ҳолат натижасида 3 та дўконнинг тахминан 70 кв.м майдонида шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб, зарарланган.

"Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда",-дейилади ФВБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар