Ҳодиса бугун, 7 июнь куни соат 14:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар "Фаровонлик" МФЙ М.Улуғбек кўчасида жойлашган икки МЧЖ биносида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган ва соат 16:20 да бартараф этилган. Шунингдек, ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, бинонинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.
"Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.