АсосийJamiyat

Магистратурага икки маротаба қабул бўлиши кутилмоқда

'Магистратурага икки маротаба қабул бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган ялпи мажлисда маълум қилди

Таъкидланишича, эндиликда чет тилидан халқаро ёки маҳаллий сертификатга эга бакалавр битирувчиси магистратурага киришда мутахассислик имтиҳонидан озод этилади.

"Хабарингиз бор, бу йил фақат тил бўйича сертификати борлар ҳужжат топширади. Бу қарор бир йил аввал президент томонидан имзоланган эди. Ҳозир турли фикрлар бўяпти. Мен сизга бир рақам айтаман. Ўтган йили бакалавр битирувчиларининг бор йўғи 700 нафари тил сертификатини олган. Бу йил шу сон ўн баробар кўпайди. Хўш, тилни билмаса, қандай тадқиқот олиб боради? Шу сабаб биз рухсат олдик, халқаро ёки маҳаллий сетрификат олган бола ҳужжат топширдими, мутахассисликдан имтихон топширмайди. Дипломининг ўртача бали ҳисобланади. Бу бу йил кўрилади",-дейди Тошқулов.

Шунингдек, вазир магистратурага талабалар квотаси тўлмаганда, икки марта қабул жараёнини ташкиллаштириш режалаштирилаётганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар