Севишган йигит билан қиз бир-бирини “азизим”, “кичкинтойим” деб атаса, бу ҳеч кимни ҳайратга солмайди, чунки бундай эркалашлар тез-тез қулоғимизга чалинади. Аммо жуфтингиз сизни “гулкарамим” деб атаса-чи? Ғалати, тўғрими? Аммо бу сўз Франциядаги энг яхши, эркаловчи сўзлардан биридир, деб маълумот берди “Interesno.cc” нашри.
Қуйида сизни турли мамлакат севишганларининг бир-бирини эркаловчи сўзлари билан таништирамиз:
1. Францияда : “Бургачам!”, “Бўғирсоғим!”
2. Россияда: “Қуёнчам!”
3. Тайландда: “Филчам!”
4. Бразилияда: “Ошқовоғим!”
5. Араб мамлакатларида: “Оҳу кўзим!”, “Бош карамим!”
6. Индонезияда: “Қалбим меваси”
7. Испанияда: “Бир парча қандим!”
8. Японияда: “Кўзли тухумим”.
Қизиқ эркалашлар тўғрими?
Севган инсонингиз сизни ким деб аташидан қатъи назар, ҳеч қачон қалбингизни муҳаббат тарк этмасин!





