АсосийSiyosat

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси Евроосиё иқтисодий иттифоқининг устувор йўналишлари рўйхатига киритилди

'«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси Евроосиё иқтисодий иттифоқининг устувор йўналишлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

Беларуснинг Витебск шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг “ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги устувор интеграциявий инфратузилма лойиҳалари рўйхати тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси тасдиқланди, деб хабар қилмоқда “Дунё”  АА.

“ЕИКга раислик қилаётган Қирғизистон таклифига кўра, мазкур рўйхатга 2 та лойиҳа киритилди: “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши” ва “Лугавая-Балиқчи темир йўл участкасини электрлаштириш”, деб ёзади Қирғизистоннинг “Кабар” Миллий ахборот агентлиги.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқида қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Энг яқин вақтда Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий рўёбга чиқаришга киришишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу йўл “Шарқ – Ғарб” йўналишида мавжуд темир йўл магистралларининг имкониятларини кенгайтиради”.

    Бошқа янгиликлар