1

Парижда Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилди

СПОРТ 25.07.2022, 23:16
Парижда Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро турнир ўтказилди

24 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ташкил этилди.

Европа қитъасида “олижаноб спорт” дея эътироф этилаётган миллий спортимиз бўлмиш кураш яна сайёраги энг гўзал шаҳарлардан бири Парижда тантана қилди, дея хабар беради Спортни ривожлантириш вазирлиги. 

Қайд этилишича, жаҳоннинг 30га яқин давлатидан кўзга кўринган полвонлар жам бўлишган.

Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа якунида эркаклар ўртасида ўзбекистонлик Муҳаммадкарим Хуррамов, аёллар орасида эса Германия вакиласи Жасмин Грабовскийлар бош совринни қўлга киритишган.

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Эркаклар

1. Муҳаммадкарим Хуррамов (Ўзбекистон),

2. Кулум Закро (Сербия),

3. Бобан Данов (Македония),

3. Каспер Сзуровски (Полша),

5. Мармелюк (Эстония),

5. Александр Папаниколау Панагиотис (Греция),

7. Угеш Гаэтан (Франция),

7. Денис Сокол (Литва),

Аёллар

1. Жасмин Грабовски (Германия),

2. Сандра Ликун (Польша),

3. Лаурин Манике Соланcе (Франция),

3. Бологан Викторитса (Белгия),

5. Габриела Гигова (Болгария),

5. Ниcолета-Карина Ганеа (Руминия),

7. Ҳанна Лолова (Украина),

7. Дурдона Абдужабборова (Ўзбекистон).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1