1

Паразитлар: келиб чиқиш сабаби, оқибати ва даволаш усуллари

САЛОМАТЛИК 05.08.2016, 12:10
Паразитлар: келиб чиқиш сабаби, оқибати ва даволаш усуллари

Ҳозирги кунда одамлар, ҳайвонлар  ва ўсимликларнинг  ҳисобига яшовчи паразитларнинг  15 мингдан зиёд тури  маълум ва инсонларда кўпрок  аскаридалар, острицалар, қилбош гижжалар учрайди. Гельминтлар одам организмининг нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, мускул системасида, жигар, ўт пуфаги, талоқ, кон, мия, кўз ва бошқа органларида паразитлик қилади.

ҚАЕРДАН ЮҚАДИ?
Паразитлар турига қараб турли усулларда юқиши мумкин. Масалан, аскаридалар асосан қўлини яхши ювмайдиган болаларда кўп учрайди. Острицалар эса одамга  ифлос қўллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оғиз ва бурунга тушадиган  чанг орқали ҳам юқиши мумкин. 

КАСАЛЛИК ҚАНДАЙ НАМОЁН БЎЛАДИ?
Гижжаларнинг хили, сони ва қайси органда паразитлик килишига қараб касаллик ҳар хил кечади. Паразитлар билан зарарланган  одамнинг вазни камаяди, қоринда оғрик, кўнгил айниши, ич кетиши ёки бош айланиши, жиззакилик пайдо булади. Гижжа ичакда бўлса – ич қотади ёки ич кетиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Жигарда бўлса-кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади, баданга ҳар хил доғлар тушиши мумкин. Ўпкада бўлса- иситма чиқиши ва йўтал пайдо бўлиши мумкин.
Шунингдек, одамнинг меҳнат қобилияти пасаяди, болаларда ривожланиш орқада қолади, яхши ўсмайди, хотира пасаяди, уйқуси нотинч бўлади ва ҳакозо.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ГИЖЖАЛАРДАН ҚУТУЛИШ УСУЛЛАРИ
•  3 бўлак саримсоқпиёзли 1 пиёла  қайнатилган илиқ сув наҳорга ичилади — 3 кун.
•  Дастарбош гиёҳи, бўйимодарон, эрман, қалампирмунчок аралашмасидан 1 ош қошик олиб, 1 литр қайноқ сувда дамлаймиз. Ҳар куни овқатдан олдин 3 маҳал  1 пиёладан ичилади — 3кун.
•  Ошқовок уруғини майдалаб 1 ош қошиқдан  кунига 3 маҳал истеъмол қилинади —  3 кун.
•  Ярим литр сутни 2-3 бўлак саримсоқпиёз билан қайнатиб, 10 дақиқа турсин  кейин совутиб илиқ ҳолатда  кечқурун  ҳуқна  (клизма) қилинг. Даволаш муддати  1 ҳафта.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:
Халк табобати усталари паразитларни ҳайдашда беморга муолажа ўтказишдан олдин 24 соат  овқат емасликни тавсия этишади.

ДОРИЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИБ ФОЙДАЛАНИНГ!
•  Паразитларга қариши дори препаратларидан Гельминтокс-250, Маритон (Ҳиндистон),  Зентел, Кюраворм (Ҳиндистон)  ва шунингдек  гижжа ҳайдовчи Пижма ва Кассиа уруғи ва бошқалар мавжуд.
Дори қабул қилгандан кейин  гижжалар ҳалок бўлаётиб ўзидан заҳарланиш чиқаради, шу сабабли  организм заҳарланмаслиги учун дезинтоксикацион препаратлар қабул килиш керак. Масалан, Смекта ва бошқалар.

Дарвоқе
Касаллик  хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, қандай даволаниш муолажасини олишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашишни унутманг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1