Болаларга бериладиган антибиотиклар келтириб чиқарадиган хасталиклар бўйича тадқиқот ўтказилди

САЛОМАТЛИК 14.08.2022, 11:41
Болаларга бериладиган антибиотиклар келтириб чиқарадиган хасталиклар бўйича тадқиқот ўтказилди

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, яқинда АҚШнинг Рутгерс ва Нью-Йорк ҳамда Швейцариянинг Цюрих университетлари олимлари томонидан қўшма тадқиқот натижалари эълон қилинди. 

Қайд этилишича, кичик ёшли беморларда қўлланилган антибиотиклар уларнинг овқат ҳазм қилиш тизимида соғлом бактериялар ўлимига сабаб бўлади. Оқибатда жажжи организмда бора-бора астма ва аллергия касалликлари ривожланиши хавфи юзага келади. 

Тадқиқот муаллифлари илмий хулосасини жониворларда синовдан ўтказди. Тажриба давомида беш кунлик сичқонларга антибактериал воситалар — азитромицин ёки амоксициллин берилди. 

Орадан маълум вақт ўтиб, яъни жониворлар улғайгач, уларда иммунитет реакцияси кузатилди. Яъни бундай дори-дармонларнинг кучли аллергия хасталикларини келтириб чиқариши маълум бўлди. 

Олимларнинг таъкидлашича, бу тадқиқот  антибиотиклардан фойдаланишни чеклаш ёки келгусида улардан бутунлай воз кечиш учун яна бир муҳим асос бўлиб хизмат қилади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1