АсосийSalomatlik

Вирусолог ниқоблар қачон COVID-19 га қарши самарали таъсир қилишини маълум қилди

'Вирусолог ниқоблар қачон COVID-19 га қарши самарали таъсир қилишини маълум қилди'ning rasmi

Ниқоблар барча учун коронавирусга қарши самарали чора ҳисобланади. Бундан ташқари у касаллик ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, деди Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий маркази бош тадқиқотчиси Анатолий Альтштейн.

"Ниқобни барча таққанидагина омма учун самарали бўлади, агар одамларнинг маълум қисмигина ниқоб тақса, таъсир кескин пасаяди", - деди Альтштейн.

Унинг таъкидлашича, ниқоб таққан ва бошқа профилактика чораларига риоя қилган, шу жумладан масофани сақлаган ва қўл ювганларнинг касалланиш хавфи камаяди. Чунки агар ниқоб вирусни ўтказиб юборса ҳам, унинг миқдори ҳам таъсири ҳам камаяди.

Шу билан бирга, эмлаш коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг асосий чорасидир, деди Альтштейн.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар