Ҳодиса бугун, 28 август куни соат 13:40 ларда юз берган.
Ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомашинасида 4Р-79 "Қарши-Шаҳрисабз" йўлининг Қамаши тумани Қўшкапа маҳалласидан ўтган 43 км.да Шаҳрисабз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Ж. бошқарувидаги "Gentra" русумли автомашина қатнов қисмига чиқиб кетиши натижасида бир-бирига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, "Lacetti" русумли автомашинаси ёниб кетиши натижасида автомашина ҳайдовчиси Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади вилоят ИИБ хабарида.






